Ҳусановнинг “Порту”га қарши ўйини қандай баҳоланди
Спорт
−
11:54 2228 1 дақиқа
Кеча, 8 сентябрь куни Чемпионлар лигасининг 2026-2027 йилги мавсумидаги илк учрашувида “Манчестер Сити” сафарда “Порту”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди.
Ҳусанов ўйиннинг 48-дақиқасида Йошко Гвардиол ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. “Flashscore” портали Ҳусановнинг учрашувдаги ҳаракатларини 6,5 баллга баҳолади.
“Манчестер Сити”нинг учрашувдаги ҳар икки голини Эрлинг Ҳоланд киритди. Норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасидаги голлари сонини 59 тага етказиб, Томас Мюллерни ортда қолдирди ва мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида еттинчи ўринга кўтарилди. Ҳоланд бу натижага 59 та учрашувда эришди.
Маълумот учун, жорий мавсум Ҳусанов учун Чемпионлар лигасидаги тўртинчи мавсуми бўлди. У мазкур мусобақада аввал “Ланс” ва “Манчестер Сити” жамоалари сафида жами 9 та учрашувда майдонга тушган. Ҳимоячи “Ланс” таркибида 2 марта, “Манчестер Сити” билан эса 7 марта Чемпионлар лигасида ўйнаган.