Ҳусановнинг бугунги ўйинидан хурсандман – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Ньюкасл”га қарши ўйинда Ҳусановнинг ҳаракатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда у учрашувдан кейинги матбуот анжуманида сўз очди. 

“Ўйинни кўра туриб, биз қандай салоҳиятга эга эканлигимизни билиб олдик. Мавсум давомида кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ўз даражамизни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ҳусанов ва Нико бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, Абдуқодирнинг ўйинидан мамнунман”, дейди Гвардиола. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 февраль куни АПЛ 25-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз уйида “Ньюкасл”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гвардиола Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг