Ҳусановни янги позицияда синаб кўриш тактикамизга боғлиқ – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг “Ньюкасл”га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.

“Икки нафар янги ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов керак вақтда жамоага ёрдам бериши мумкинлигига тўхталиб ўтадиган бўлсам, иккиси ҳам марказий ҳимоячи ҳисобланади. Аканжини эса мажбуран қанотда ўйнатаётган эдик. Эндиликда у 8-10 ҳафтага сафдан чиқди. Унинг ўрнини ким биландир тўлдириш керак. Ихтиёримда Рико Льюис ва Матеус Нуньес бор. Адбуқодир бу позицияда қай тарзда ўйнай олиши биз танлайдиган ўйин услуби ва тактикага боғлиқ бўлади. Бу масалани яна ўрганиб чиқамиз”, дейди Гвардиола.

Шунингдек, “Манчестер Сити” мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали Ҳусановнинг майдонга тушиши кераклиги ҳақида ёзган.

“Аканжига саломатлик тилаймиз. У асосий таркиб футболчиси эди. Агар Стоунз формада бўлса, у таянч ярим ҳимоя позициясига ўтиши керак. Чунки бу позицияда ўйнаётган Ковачич анча суст ҳаракат қиляпти. Буёғига Льюис ва Ҳусанов асосий таркиб учун рақобатлашади. Гвардиол, Диаш, Рейс ва Ҳусанов варианти ҳам ёмон эмас. Стоунз улардан сал тепароқда туширилиши мақсадга мувофиқ бўлади”, дейди клуб мухлислари.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 февраль куни АПЛ доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ньюкасл”ни қабул қилади. Ўйин 20:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг