Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда “Сити” ютқазди

Спорт

image

Англия Премьер лигаси 28-тури марказий ўйинларидан бирида “Ноттингем” ўз уйида “Манчестер Сити”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида “Ноттингем” ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. 

Шу  тариқа, ғалаба қозонган “ўрмончилар” очколарини 51 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринни мустаҳкамлади.  Ушбу мағлубиятдан кейин “шаҳарликлар” очкоси 47 талигича қолди ва 4-ўрнни банд этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Англия Премьер лигаси Абдуқодир Ҳусанов Ноттингем

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг