Ҳусанов Роналду билан майдонда нималар ҳақида гаплашганини айтди
Спорт
−
10:11 17049 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасида Португалияга қарши учрашувда Криштиану Роналду билан кечган суҳбат тафсилотларини очиқлади. Бу ҳақда спорт журналисти Даврон Файзиев маълум қилди.
Журналист ўзининг Instagram саҳифасида Хьюстонда бўлиб ўтган учрашувдан лавҳаларни эълон қилди. Унда Ҳусанов ва Роналду ўртасидаги мулоқот ҳақида ҳам маълумот берилган.
“Ўйин давомида кўп гаплашдик. Асосан майдондаги вазиятлар ҳақида фикр алмашдик. Айнан ўша видеода нималар деганимизни аниқ эслай олмайман. Масалан, бекор қилинган голимиздан кейин бироз тортишиб қолдик. Роналду ўша вазиятда қоида бузилганини айтди, мен эса Аббос қўпол ўйнайдиган футболчи эмаслигини тушунтирдим. Лекин ҳар сафар суҳбатимиз дўстона руҳда ўтди”, дейди Ҳусанов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 июнь куни Хьюстонда бўлиб ўтган учрашувда Португалия Ўзбекистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Учрашув давомида Роналду ва Ҳусанов бир неча бор майдоннинг ўзида мулоқот қилди. Энг эсда қолган эпизодлардан бири 60-дақиқада, Абдувоҳид Неъматов автогол урганидан кейин кузатилди. Ўшанда Португалия сардори Ҳусановнинг олдига келиб, уни қучоқлаб, елкасига қоқиб, руҳан қўллаб-қувватлади.
Live
Барчаси