Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди
Спорт
−
19 Февраль 5578 1 дақиқа
Бир неча дақиқалардан кейин старт оладиган Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) плей-офф босқичидан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги баҳс олдидан жамоалар учрашув учун асосий таркибларини эълон қилди.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Вальверде, Рюдигер, Асенсио, Менди, Чуамени, Себальос, Беллингем, Родриго, Винисиус ва Мбаппе.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Диаш, Ҳусанов, Гвардиол, Нико, Бернарду, Стоунз, Мармуш, Фоден, Савиньо ва Гюндоган.
Эътиборлиси, ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “Реал”га қарши ўйинни асосийда бошлайди.
Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 3:2 ҳисобида Мадрид клуби фойдасига ҳал бўлган. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Live
Барчаси