Ҳусанов “Ланс”га ўтганидан сўнг кунига 74 минг еврога қимматлашган 

Спорт

image

Яқиндагина Англиянинг “Манчестер Сити”га аъзосига айланган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан Франциянинг “Ланс” жамоасига ўтганидан кейин ҳар куни 74 минг еврога қимматлашиб борган. Бу ҳақда “Семнадцатый номер” Telegram саҳифаси хабар берди.

“Ланс” Ҳусановни 2023 йилнинг ёзида 100 минг еврога сотиб олган ва бир ярим йилдан сўнг “Ман Сити”га 40 миллионга сотди. Ўша ёзда “Айнтрахт” Мармушни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди ва яқиндагина уни “Сити”га 75 миллион еврога сотди.

Маълум бўлишича, “Ланс” Ҳусановни сотиб олган пайтдан бошлаб “Сити”га ўтгунига қадар футболчининг нархи кунига ўртача 74 минг еврога ошган. Мармушда эса бу кўрсаткич 134 минг еврони ташкил этмоқда.

Бу кўрсаткич бўйича “Челси” аъзоси Энсо Фернандес етакчилик қилмоқда. Энсо “Бенфика”га ўтганидан кейин кунига 393 минг еврога қимматлашди. “Бенфика” уни ёзда 44 миллионга сотиб олган бўлса, атиги олти ой ўтиб “Челси”га 121 миллионга сотди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов трансферидан футболчининг собиқ клублари “Энергетик-БГУ” ва “Бунёдкор” қанча ишлаб олгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ланс Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг