Ҳусанов дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланади – “Сити” спорт директори
Спорт
−
10:30 1838 1 дақиқа
“Манчестер Сити” жамоасининг спорт директори Угу Виана ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳияти юқори эканини айтди. Португалиялик мутахассис Хусанов келгусида дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Виана клуб матбуот хизматига берган интервьюсида сўз очди.
“Абдуқодирни жамоага олиб келганимизда, барчамиз унинг жисмоний имкониятларини яхши билардик. У келажакда жамоамиз учун жуда муҳим футболчига айланишига ишонардик. Аммо бу қадар тез содир бўлади деб ўйламаган эдик, чунки у ҳали жуда ёш эди ва Францияда ҳам жуда қисқа вақт ўйнаганди.
Биз ундан жуда-жуда мамнунмиз. У ҳали ҳам ривожланишда давом этмоқда, ўрганиши керак бўлган жиҳатлар ҳали бор. Ишончим комилки, кейинги беш-олти йил ичида у дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланади”, дейди Угу Виана.
Қайд этиш жоиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафига келиб қўшилгандан сўнг жамоа билан бир мартда Англия кубоги ва бир марта Англия Лига кубоги бош совринини қўлга киритди.
Live
Барчаси