Ҳумоюн Тўхтамуродов камар учун жанг қилади
Спорт
−
23 Сентябрь
4791Ўзбекистонлик MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов “Naiza” лигасининг BMF камари учун жанг ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қозоғистонда ўтказилган “Naiza 67” турниридан кейин Тўхтамуродов камар учун жангга тайёрлигини ва Тошкент бўлажак мусобақани юқори савияда ўтказишини билдирди.
“Мен камар учун жангга доимо тайёрман. Мусобақа Тошкентда ўтказилса, биз UFC даражасида шоу кўрсатамиз. Биз ўзбекларда ортга қайтиш йўқ. Ким ош егани келса, ошимиз доим тайёр, жанг учун келса, жангдан кейинги ҳолатидан ўзингиз нима бўлганини билиб оласиз”, дейди Тўхтамуродов.
“Naiza” лигасининг турнирларидан бири шу йил декабрь ойида Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда. Ўша турнирда 25 ёшли Тўхтамуродов қозоғистонлик Давлат Уссербай билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Тўхтамуродов шу вақтга қадар MMA’да 13 та жанг ўтказиб, 10 тасида рақибларидан устун келган, 3 та жангда эса рақибларига имкониятни бой берган.
LiveБарчаси