Ҳукуматнинг 422 та қарори бекор қилинди
Жамият
−
25 Июль 2022
14760Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “тартибга солувчи гильотина” усули орқали тизимлаштириш натижасида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 422 та қарори ўз кучини йўқотди. Бу Ҳукуматнинг “Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан амалга оширилди.
Қарор билан ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади.
Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлди:
• кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;
• нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолганлиги;
• қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларининг бекор қилинганлиги натижасида ўз долзарблигини йўқотганлиги;
• қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб топилганлиги;
• қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминланганлиги.
Ҳукуматнинг мазкур қарори лойиҳаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
LiveБарчаси