Ҳукумат Месси ҳақида зимдан маълумот тўплаган бўлиши мумкин
Спорт
−
21 Февраль 2020
8725Aргентиналик судья Родольфо Каникоба ҳукумат томонидан қатор шахсларни ноқонуний кузатуви бўйича тергов бошлади. Кузатилганлар орасида машҳур футболчи Лионель Месси ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда 21 октябрь куни “Пахина 12” газетаси хабар бермоқда.
Судьянинг маълумотларига кўра, собиқ президент Маурицио Макри ҳукумати 60 нафардан ортиқ шахс, шу жумладан, судьялар, журналистлар ва сиёсатчилардан ташқари, "Барселона" футбол клуби сардори ҳақида маълумот йиғган. Улар тўғрисидаги маълумотлар, асосан, солиқ ва миграция хизматлари томонидан тақдим этилганди.
Газетанинг ёзишича, судья Каникоба ушбу сўровлар қонуний бўлган-бўлмаганини текширишни мақсад қилган. Судьянинг фикрича,маълумотлар олиш, жумладан, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақидаги маълумотлар тўплаш қонуний бўлмаган.
Нашрнинг тахмин қилишича, “Барселона” футболчиси Лионель Мессининг сўнгги вақтлар солиқ қарздорлиги билан боғлиқ машмашалар айнан ана шу кузатувлар ҳосиласи бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь