Ҳукумат картошкачиликка оид қарорни имзолади
Жамият
−
02 Апрель 2020
19668Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғирсида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудидаги 5 та МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери ташкил этилади.
Қарор билан агрокластер фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.
Жумладан, агрокластер уруғлик картошка етиштиради, уни вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтиради.
Уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар барча жисмоний ва юридик шахсларга ҳар бир тоннаси учун БҲМнинг 2 фоизи (4460 сўм)ни ташкил этади.
Қарор билан тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси (ТИФ ТН коди 1105200000) экспортини амалга оширишга рухсат берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь