Андижон, Жиззах ва Сурхондарёда тадбиркорлик муҳити ёмон аҳволда
Жамият
−
09 Июнь 2020
7188Адлия вазирлиги ҳудудлардаги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити рейтингини эълон қилди. Рейтингда Андижон, Жиззах ва Сурхондарё охирги ўринларда қайд этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижалари қуйидагича кўриниш олди:
1 - Тошкент шаҳри
2 - Навоий вилояти
2 - Бухоро вилояти
3 - Қорақалпоғистон Республикаси
5 - Самарқанд вилояти
6 - Фарғона вилояти
7 - Қашқадарё вилояти
8 - Хоразм вилояти
9 - Наманган вилояти
10 - Сирдарё вилояти
11 - Тошкент вилояти
12 - Андижон вилояти
13 - Жиззах вилояти
14 - Сурхондарё вилояти
Баҳолашда иккита асосий манбага – тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянилди. Тизимда синов тариқасида ўтган 2019 йилнинг якунлари бўйича ҳудудларнинг, жумладан ҳар бир туман ва шаҳарда ишбилармонлик муҳити баҳоланди.
Баҳолаш жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.
LiveБарчаси