“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
21 Декабрь
8428Асроржон Акрамович Асқаров “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Асроржон Асқаров компания раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Асроржон Асқаров 1978 йилда туғилган. 2001 йилда Фарғона политехника институтини, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2009 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.