“Ҳудудий электр тармоқлари” электр энергия таъминотидаги узилишларга изоҳ берди
Жамият
−
09 Апрель 2020
6083Ўзбекистонда кузатилган кучли қор сабабли кўплаб ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатиляпти. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур вазиятга муносабат билдирди.
“Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авриявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, айни вақтда“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ топшириғи билан республиканинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси