Ҳозирча Эргашевга қарши жангни ташкиллаштириб бўлмайди – Ғиёсов
Спорт
−
11 Февраль 2023
6974Ҳаваскор бокс бўйича Жаҳон чемпиони, бугунги кунда профбоксда фаолият юритаётган Шаҳрам Ғиёсов ўзбекистонлик яна бир боксчи Шоҳжаҳон Эргашев билан эҳтимолий жанг бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ғиёсовнинг таъкидлашича, ҳозирда Эргашев билан жанг ўтказишнинг умуман иложи йўқ.
“Мен бу бўйича ҳеч қандай пиар қилмоқчи эмасман. Менга бу жанг фойда келтирмайди. У пиарни бошлаганидан кейин мен ўзим аҳмоқлик қилиб жавоб бериб қўйганман. Шоҳжаҳоннинг пиарларига бошқа жавоб қайтармайман. Мени жанг қилишим фақат ўзимга боғлиқ эмас. Айни вақтда камарлар учун курашяпман. Ҳозирча бу жангни ташкиллаштириб бўлмайди”, дейди Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жанги қачон ўтказилишини маълум қилганди.
Шаҳрам Ғиёсов билан видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь