Ҳовуздаги балиқларни қўлига олиб, унга эътироз билдирган аёлни сўккан йигит ушланди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июнь 20784 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган йигит унга эътироз билдирган аёлни ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 22:00 да пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида 2003 йилда туғилган М.Ш. исмли йигит ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган. Унинг бу ҳаракатига 2000 йилда туғилган Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ М.Ш. жамоат жойида бўла туриб, Д.А.га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда тошкентликларни ҳақоратлаган 25 ёшли қиз 10 суткага қамалганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь