Ҳотам қизиқ янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
03 Март
34374Ҳотамжон Ҳалимович Ҳакимжонов Республика аския ва қизиқчилик санъати маркази директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг тегишли буйруғига асосан амалга оширилган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳотамжон Ҳакимжонов ўз фаолиятини Марғилон шаҳридаги маданият уйидан бошлаган. Халқ орасида у Ҳотам қизиқ номи билан танилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қизиқчи, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Самарқанд вилоят бўлимига раҳбар этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь