Ҳомиладор аёлларни эмлаш бўйича тадқиқотлар бошланди 

Олам

image

Pfizer ва BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина билан 18 ёш ва ундан катта ҳомиладор аёлларни эмлаш бўйича тадқиқотлар бошланди. Бу ҳақда BioNTech компанияси сайтида хабар берилган. 

Хабарга кўра, АҚШда биринчи иштирокчилар аллақачон эмланган. 

Тадқиқотларда 18 ёш ва ундан катта тўрт минг ҳомиладор аёл иштирок этади. 

Эмлаш ҳомиладорликнинг 24-34 хафтасида амалга оширилади. 

Ҳар бир аёл вакцина ёки плацебо олганига қараб, тадқиқотда 7 ойдан 10 ойгача иштирок этади. 

Бундан ташқари, тадқиқот иштирокчилари томонидан дунёга келтирилган фарзандлар олти ойлик давригача шифокор назоратида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг