Ҳомиладор аёллар райҳон истеъмол қилиши мумкинми?

Бу қизиқ

image

Ҳомиладорлик бўлажак она учун муҳим ва масъулиятли давр бўлиб, бу даврда бўлажак оналар ўзлари хоҳлаган барча маҳсулотларни ҳам истеъмол қилолмайди.

Ана шундай маҳсулотлардан бири – бу райҳон. Ҳомиладор аёлларга райҳон истеъмол қилиш шифокорлар томонидан қатъиян ман этилади. Сабаби, райҳон инсон организмини фаоллаштирувчи хусусиятга эга ва бу ҳомиланинг эрта тушишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, райҳон таркибида ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган кўплаб моддалар бор. Бу моддалар ҳомилада турли нуқсонлар ва аномалияларни келтириб чиқаради.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, агар ҳомиладорлик даври осон ва асоратларсиз ўтаётган бўлса, райҳонни жуда оз миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, ҳомиладорликнинг охирги ойларида райҳон истеъмол қилиш, бўлажак она организмида овқат ҳазм қилиш тизимини бузиши мумкин.

Қайд этилишича, бу маҳсулотни истеъмол қилиш туфайли, ҳомиладор аёлларда қон босими тез-тез кўтарилиши кузатилади.

Баъзида шифокорлар ҳомиладор аёлларга райҳондан халқ табобатида кўрсатилган усуллар орқали фойдаланишни тавсия қилади. Ушбу ҳолатда ҳам, бу ўсимлик шарбатини ёки қайнатмасини ичиш мутлақо мумкин эмас. Райҳонни унинг ўрнини босувчи турли таблеткалар билан алмаштиришни иложи бўлмаса, бу вазиятда оғиз чайиш, райҳонли ванналар қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладор аёллар билан бир қаторда эмизикли оналар ҳам райҳон истеъмолидан ўзларини тийишлари лозим. Шунингдек, бу маҳсулот мактабгача ёшдаги болаларга ҳам тақиқланади.

Таъкидлаш керакки, райҳон истеъмоли тақиқланмаган инсонларда бу ўсимлик органимизда турли касалликларга нисбатан саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради:

•  тирноқ, соч ўсишига ёрдам беради;
•  жароҳатлар ва турли яраларни битишини тезлаштиради;
•  аллергик тери касалликлари хуружини пасайтиради;
•  ортиқча вазнли кишиларга ҳам тавсия этилади. Сабаби, бадандаги кераксиз ёғни яхши эритади;
•  буйракдаги тошларни эритади, унинг санчиб оғришини бартараф этади;
•  организм қаришининг олдини олади.

 

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

райҳон Ҳомила

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг