Ҳоланд АПЛ тарихида энг тез 100 та гол урган футболчи бўлди
Спорт
−
03 Декабрь 2025 1007 1 дақиқа
Кеча, 2 декабрь куни “Манчестер Cити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Фулҳэм”га қарши ўйиндаги голи орқали, Премьер-лига тарихида энг тез 100 та гол урган футболчига айланди. Бу ҳақда Премьер-лига расмий саҳифаси маълум қилди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида норвегиялик футболчи Жереми Докунинг чап қанотдан узатган тўпини қабул дарвозага аниқ йўллаб, Англия Премьер-лигасидаги 100-голини киритди. Шу тариқа Ҳоланд Алан Ширерни ортда қолдириб, энг тез 100 та гол урган футболчи сифатида тарихга кирди.
25 ёшли ҳужумчи 100-голга эришиш учун 111 Премьер-лига ўйини ўтказди, бу Ширернинг натижасидан 13 та ўйин камроқ. Ҳарри Кейн ушбу маррага етиш учун 141 та, Серхио Агуэро 147 та, Тьерри Анри 160 ва Муҳаммад Салоҳ 162 та ўйин ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” “Фулҳэм”га қарши баҳсда Ҳоланд, Рейндерс ва Фоденинг голлари эвазига 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025