Ҳокимлик захирасидаги ерни пулламоқчи бўлган ҳисобчи ушланди
3-саҳифа
−
15 Август 2024 3724 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида Сариосиё тумани ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ҳисобчи ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “М.Й.” фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани “Субҳидам” маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фуқаро Б.Х.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳокимлик захирасидаги 3,5 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланганди.
Live
Барчаси