Ҳокимлик лавозими учун 80 минг доллар пора олаётганлар қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Учкўприк туман ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 18 май куни Ички ишлар вазирлигига Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро томонидан ариза келиб тушган. Аризага кўра, 2023 йилнинг апрель ойида ўзини Президент Админстрацияси ходими сифатида таништирган шахс ва шериги унга Фарғона вилояти Учкўприк ва Бешариқ туманларининг ҳокимлари референдум ўтганидан сўнг лавозимларидан озод этилишини маълум қилган.

Шунингдек, уларнинг ўрнига номзод қидириб юрганликлари, Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлашни ҳал қилиб бериши эвазига 80 минг АҚШ доллари, шундан ҳужжатларни ҳал қилиб бериш учун аввалдан 25 минг АҚШ долларини талаб қилаётганини ҳам айтиб ўтган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида Миробод туманида икки нафар шахс ариза муаллифидан талаб этилган 25 минг АҚШ долларини бўнак сифатида олаётган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, уларнинг ёнидан бир нечта фуқоларнинг раҳбарлик лавозимига тайинланишини сўраб, Президент Админстрасияси номига ёзилган ариза ва илова ҳужжатлар текшириб кўриш учун олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди, 211- моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳар икки гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси билан қамоққа олинган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пора ҳокимлик лавозими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг