Ҳокимлик ИИВнинг маҳалла раиси пора билан ушлангани ҳақидаги хабарини рад этди
−
09:47 1769 2 minutes
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. Туман ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, маҳалла раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилмагани ва у ҳозирда ўз хизмат фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 5 август куни Учтепа тумани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Яшнобод туманидаги Моҳирлар маҳалласи раисига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилган.
Текширув давомида баҳсли жой давлат мулки эмаслиги, балки Яшнобод туманидаги савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган ва маҳалла раисининг отасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли экани расмий ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Ҳокимлик маълумотига кўра, мазкур ҳолатда жиноят аломатлари ўз тасдиғини топмаган. Шу сабабли, жиноят иши қўзғатилмаган ва ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Айни вақтда маҳалла раиси ўз хизмат фаолиятини давом эттираётгани билдирилган.
“Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, ижтимоий тармоқлар ва интернетда асоссиз (ёлғон) маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган. Ижтимоий тармоқ вакилларидан ҳолатнинг барча тафсилотларини ўрганмасдан, асоссиз маълумотларни тарқатмаслик, шу билан давлат идораларига нисбатан ишончсизликни тарғиб этмаслик талаб этилади”, дея огоҳлантирган ҳокимлик.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November