Ҳокимларни депутат ва сенаторлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак – Ғаниев

Жамият

image

Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаш керак. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Twitter'даги мулоқот чоғида айтиб ўтди.

Ғаниевнинг қайд этишича, аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас.

“Конституция қабул қилингач, бир қатор ёки қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритишга тўғри келади. Аслида амалдаги қонунчиликка кўра, ижро ҳокимияти органларига депутатликка сайланиши мумкин эмас. Фақатгина ҳокимларга истисно тариқасига рухсат этилган. Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш чоғида ҳокимларнинг депутатликка сайланиш ҳуқуқини олиб ташлаб, кенгаш олдидаги ҳисобдорлиги белгиланиши керак. Мантиқан олиб қараганда, кенгашларнинг вазифаси битта – ижро ҳокимиятини назорат қилиш”, дейди депутат. 

Унинг сўзларига кўра, 14 та ҳудуд раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланишади. 

“Бу мантиқсизлик фақатгина маҳаллий кенгашда эмас. Юқори парламентимизда ҳам бунинг қисман таъсири бор. 14 та ҳудуднинг раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Сенат вакили ҳам ҳисобланишади. Бу ҳам юқоридаги масаланинг узвий давоми. Агар Сайлов кодексида улар депутат бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадиган бўлса, ўз-ўзидан сенатор бўлиш ваколати ҳам бўлмайди. Бу эса халқ вакилларининг ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатишида муҳим роль ўйнайди”, дейди Дониёр Ғаниев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг