Ҳокимга савол берган сурхондарёлик блогерга ўлим билан таҳдид қилинди
3-саҳифа
−
27 Апрель 2023
29882Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида вилоят ҳокимига ер масаласида шикоят қилган блогерга бошқа бир фуқаро ўлдириш билан таҳдид қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Н.А. вилоят ИИБга мурожаат қилиб, А.Ҳ. исмли шахс Telegram'даги мингдан ортиқ аъзоси бўлган гуруҳда уни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Маълум бўлишича, сурхондарёлик блогер вилоят ҳокимига Сариосиё тумани Даштобод қишлоғида ноқонуний қурилишлар бўлаётганини ҳамда ерлар А.А. исмли шахс томонидан талон-торож қилингани ҳақида шикоят қилган.
Telegram-гуруҳда фуқаро А.Ҳ. эса блогерни онасидан сўкиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Фуқаро А.Ҳ.нинг ҳаракатларида интернетга жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси