Ҳоким ўринбосарлари бир нафарга кўпаяди
Жамият
−
03 Декабрь
20159Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 2 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими;
- туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига – ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилади.
Улар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилишга алоҳида эътибор қаратади.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь