“Ҳизбуллоҳ” етакчиси фаластинликларнинг “қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди” – “The Telegraph”
Олам
−
04 Ноябрь 2023
18250Ҳасан Насруллоҳ Фаластин байроғини кўтаришни истайди, лекин ҲАМАСнинг куни ўзининг ҳам бошига тушишидан қўрқади. Бу ҳақда "The Telegraph" "Ҳизбуллоҳ" етакчисининг жума кунги баёнотидан сўнг ёзди.
"Террорчи гуруҳ етакчисининг Исроилга пўписаларидан сўнг, деярли бутун Яқин Шарқ унинг баёнотини эшитиш учун йиғилганди. Кўпчилик Ҳасан Насруллоҳдан Исроилга қарши иккинчи фронт очиб, уруш майдонини янада оловлантиришини кутди. Бироқ у стол атрофидагиларга "ҳеч нарса бургер" тортиқ қилди", деб ёзади Британия нашри Ғарб сиёсатчиларининг бу ҳақдаги фикрига асосланиб.
Нашрнинг ёзишича, Шарқий Қуддусда бир соатлик нутқ давомида кўчалардаги овозлар тинган, минглаб мобиль телефонлар ва радиолар фақат Насруллоҳнинг овозини эшитиш учун созланган. Бироқ "у барча шинавандаларининг ҳафсаласини пир қилишдан нарига ўтмади".
"Насруллоҳ ўзи ва "Ҳизбуллоҳ"ни, энг муҳими унга пул тўлаб турадиган ҳомийси Эронни 7 октябрдаги қирғинга алоқаси йўқлигини таъкидламоқчи бўлди. У Исроилга ҳужумни фаластинликлар ўта махфийликда режалаштирганини фош қилди", дейилади ушбу таҳлилда.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ 3 ноябрь, жума кунги баёнотгача Исроилга Ғазодан чиқиб кетишга муҳлат берганди.
LiveБарчаси