“Ҳизбуллоҳ”нинг янги етакчиси Нетаньяхуни ўлдириш билан таҳдид қилди
Олам
−
30 Октябрь
6338Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг яқинда сайланган янги раҳбари Наим Қосим илк бор омма олдида чиқиш қилиб, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда “Ynet” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, бугун, 30 октябрь куни “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Наим Қосим нутқ сўзлаб, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуга таҳдид қилган. Хусусан, Қосим аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган дрон Нетаньяху қароргоҳига бориб урилганини ва шу сафар у тирик қолганини таъкидлаган. Шунингдек, у Нетаньяху қачон ўлишини билмай қолишини, эҳтимол бу унинг қайсидир нутқида юз бериши мумкинлигини билдирган.
Бундан ташқари, Наим Қосим “Ҳизбуллоҳ” собиқ раҳбари, Исроил томонидан йўқ қилинган Ҳасан Насруллоҳ олиб борган ишни давом эттиришга содиқлигини, Насруллоҳ йўлидан боришини билдирган.
Қосим, шунингдек, Эроннинг қўлловини таъкидлаб, Теҳрон “Ҳизбуллоҳ”ни қўллаши эвазига ҳеч нарса талаб қилмаслигини айтган. У ҳаракат ҳар қандай араб ёки ислом давлатидан ёрдам қабул қилишга тайёр эканини ҳам таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Наим Қосим ўзидан олдинги раҳбарлар Ҳасан Насруллоҳ ва Ҳошим Сафи ад-Дин йўлидан борадиган бўлса, унинг лавозимда қолиш муддати бу ташкилот тарихидаги энг қисқаларидан бири бўлиши мумкинлиги билан таҳдид қилган эди.
LiveБарчаси