Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси белгилаб берилди
Жамият
−
20 Февраль 2020
3649Жорий йилнинг 18 февраль куни “Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ҳисор давлат қўриқхонасининг унга туташ ҳудудлардаги умумий ер майдони 11 231,3 гектар бўлган қўриқланма зонаси белгиланди.
Таъкидланишича, умумий ер майдони 2 000,0 гектар бўлган Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектлари қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилади. Бунда қўриқхонанинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади, қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган объектлар мазкур қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.
“Қўриқланма зонага ўтказилган объектларда зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторлар (шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида) жалб қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси