Ҳисорда қор кўчкиси кузатилди
3-саҳифа
−
09:46 979 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Ҳисор тоғ тизмасида қор кўчкиси кузатилди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қайд этилишича, 23 март куни соат тахминан 16:25 да 700.000 м3 ҳажмли қор кўчки ҳолатлари кузатилган.
Бу ҳолат денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдан бошланиб, аҳоли турар жойидан 5 км узоқликда содир бўлган. Кўчки оқибатида ҳеч қандай зарар ва талафотлар кузатилмаган.