Ҳисор давлат қўриқхонасида қор қоплони ўлдирилдими?
3-саҳифа
−
01 Май 2023
8526Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Ҳисор давлат қўриқхонасида ноёб турдаги қор қоплони отиб ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги масъуллари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш ишлари давомида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, Ҳисор давлат қўриқхонасида ҳеч қандай қор қоплони овланмагани ёки отиб ўлдирилмагани маълум бўлган.
Маълумот учун, Қор қоплони (panthera unica) “Ҳисор” давлат қўриқхонаси табиий мажмуаларида кам тарқалган тур ҳисобланади. Ҳозирги кунда у Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига, шунингдек, Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция (CИТEС)нинг 1-иловасига (йўқ бўлиб кетиш хавфи жуда юқори) киритилган.
LiveБарчаси