Ҳисоб палатасининг янги раисига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
20:18 1542 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Алишер Самадовга 2 нафар янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари тегишли фармойишларни имзолади.
Хусусан, Улуғбек Миркамалович Арипов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Жамшид Жаҳонгирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Отабек Валижонович Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Сардор Алишерович Мирзаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси