Ҳисоб палатасига раис ва унинг биринчи ўринбосари тайинланди
Жамият
−
29 Январь
9732Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев эса палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент раислигида бўлиб ўтаётган уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Президент раислигидаги йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Адиз Бобоев 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган, маълумоти - олий. 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳриддин Абдуллаев эса 2020 йил январидан 2023 йил мартигача акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
У 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
LiveБарчаси