Ҳиндистондан 3 кгдан ортиқ олтинни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳиндистонда 3 килограмм 208 граммдан ортиқ олтинни ноқонуний йўллар билан мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда ҳинд маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

“У олтинни троллейбусга яшириб қўйиб, Чандигархга қочиб кетди. Биз уни ўша ерда ушлаб, Деҳлига олиб келдик”, дейди божхона расмийси.

Ўзбекистонлик эркак багаж аравачаси ичига умумий оғирлиги 3208 грамм бўлган 15 дона тилла занжир ва 17 дона ярим шар шаклидаги тилла буюмларни яширган.

Текширувдан сўнг айбланувчининг шахси аниқланган ва у Чандигархдан Дубайга қочишни режалаштиргани маълум бўлган. 

“Олтин Божхона тўғрисидаги қонуннинг 110-моддасига мувофиқ олиб қўйилди ва айбланувчи 104-моддага мувофиқ ҳибсга олинди”, дейди расмий.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин ўзбекистонлик Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made