Ҳиндистондаги авиаҳалокат қурбонлари сони кўпайди
Жамият
−
08 Август 2020
7379Аввалроқ, Ҳиндистоннинг Керала штатида йўловчи самолёти қўниш вақтида сирғалиб кетиб, ҳалокатга учрагани ва бўлиниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга қараганда “Air India Express” авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти ҳалокатга учраши натижасида ҳалок бўлганлар 20 нафарга етди. Бу ҳақда “Hindustan Times” нашри хабар берди.
Қурбонлар орасида борт командири ва учувчи ҳам бор. Ҳодисада 140 нафардан ортиқ одам жабрланган. Уларнинг 22 нафари оғир аҳволда.
Ҳиндистон фуқаро авиацияси вазири Хардип Сингх Пури ҳодиса қандай бўлганини айтиб берди.
“Дубайдан Кожикодега келаётган AXB-1344 сонли рейс ёмғирли об-ҳавода учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, 11 метр баландликдан тушиб кетган ва иккига бўлинган”, деди у Twitter саҳифасида.
Маълумот учун самолётда дастлаб айтилганидек, 191 эмас, 190 нафар одам бўлган. Жумладан 174 нафар ёши катта йўловчилар, 10 нафар болалар, иккита учувчи, тўрт нафар экипаж аъзоси. Самолёт БААда қолиб кетган ҳиндистонликларни ортга қайтараётган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь