“Тараканлар партияси” асосчиси қўлга олинди
Олам
−
14:46 741 2 дақиқа
Ҳиндистон ҳукумати “Тараканлар партияси” (“Cockroach Janta Party”) норозилик сиёсий ҳаракати асосчиси Абҳижит Дипкени қўлга олди. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни партиянинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.
Партия саҳифасида самолёт ичида ҳаракат аъзоларининг қўлга олиниши тасвирланган видео эълон қилган. Хабарга кўра, ҳаракат вакили Ашутош Ранка ҳам қўлга олинган.
“Абҳижит Дипке ва Саурав Ранка самолётда қўлга олинди”, дейилади партия хабарида.
“Тараканлар партияси” ҳодисанинг бошқа тафсилотларини келтирмаган. Орадан бироз вақт ўтиб ANI нашри X ижтимоий тармоғида Дипке Деҳлидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда самолёт ичида ушланганини ёзган.
Маълумот учун, “Тараканлар партияси” – 2026 йилнинг май ойида йўлга қўйилган ҳажвий сиёсий ҳаракатдир. Партия Ҳиндистон Олий суди раиси Сурья Кантнинг ишсиз ёшларни тараканларга қиёслаган баёнотига жавоб реакцияси сифатида ташкил этилган. Ҳаракат ижтимоий тармоқларда тезда миллионлаб обуначиларни ҳамда мухолиф сиёсатчилар ва фаолларнинг қўллаб-қувватловини тўплаган. Унинг асосчиси Абҳижит Дипке таълим соҳасида ислоҳотлар ўтказилишига эришиш мақсадида Деҳлида ўтказиладиган норозилик намойишларига бошчилик қилиш учун июнь ойида АҚШдан қайтиб келган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли марказида “Тараканлар партияси” ҳаракатининг юзлаб тарафдорлари илк йирик намойишга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь