Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланган 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Олам
−
05 Февраль 2023
24004Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида полиция ходимлари ноқонуний ёш никоҳларига қарши кураш доирасида уюштирилган рейдда 2169 эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда NDTV телеканалига таяниб, “Коммерсанть” хабар берди.
Маҳаллий полиция бошлиғи Гянендра Пратап Сингхнинг сўзларига кўра, эркаклар полиция томонидан рўйхатга олинган 4074 та ҳолат асосида ҳибсга олинган. Бироқ, хабардан маълум бўлишича, қўлларида ёш болалари бор аёллар эрларининг ҳибсга олинишига қарши чиқишган.
“Биз бирга яшадик ва қандайдир йўл билан кун кечирган бўлсакда, биз бахтли эдик. Эрим ҳибсга олингандан кейин бизни ким рўзғор билан таъминлайди?” дейди шундай норозилик билдирган аёллардан бири.
Маълумот учун, 1978 йилда Ҳиндистон қонунчилигига эркаклар 21 ёшда, аёллар эса 18 ёшда турмуш қуришга рухсат берувчи ўзгартириш киритилди. Ушбу чекловлар бугунги кунда ҳам амалда. Бироқ, Ҳиндистонда даромадларнинг пастлиги сабабли, 18 ёшгача бўлган қизлар билан турмуш қуриш асосан қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарқалган.
2021 йил декабрь ойида Ҳиндистон парламентига кўриб чиқиш учун эркаклар ва аёллар учун никоҳнинг энг кам ёшини 21 ёшга тенглаштириш режалаштирилган қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бироқ, ҳужжат ҳали якуний тасдиқни олмаган.
LiveБарчаси