Ҳиндистонда ўзбекистонлик маст аёл ҳукумат машинасида ЙТҲга учради (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг Райпур шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқарган, асли Тошкентда туғилган, лекин Россия фуқаролигини олган аёл йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Ҳодиса оқибатида уч киши оғир жароҳат олган. Бундан ташқари, аёл воқеа жойига келган полиция ходимлари билан жанжаллашган. Бу ҳақда “One India” хабар берди.

Нашрга кўра, аёл маҳаллий ҳайдовчининг тиззасида ўтирган ҳолда машина бошқарган. Ҳайдовчи ҳам алкоголь таъсирида бўлган. Улар ҳукуматга тегишли давлат рақами билан ҳаракатланган Тата Indigo енгил автомобилида ажратилган йўлакда юрган. Уларнинг машинаси уч нафар йигит миниб кетаётган скутерга бориб урилган. Тўқнашув жуда кучли бўлиб, одамлар ва скутер бир неча метр нарига тушган.

Воқеа жойига полиция етиб келганида аёл ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан тажовузкорлик қилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда автомобиль ҳайдовчиси ва аёл қўлга олинган. Уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва ҳодисанинг барча тафсилотларини ўрганиш учун тергов олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вьетнамнинг Пҳу Қуок шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси скутердан йиқилиб, вафот этган эди. У ҳайдовчилик гувоҳномасисиз скутер ҳайдаган. Қиз бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган автобус ғилдираклари остида қолиб кетган ва олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг