Ҳиндистонда Nipah вируси қайта авж олди

Олам

image

Ҳиндистонда Nipah вируси қайта авж олди. Бу ҳақда The Wall Street Journal сайти хабар берди.        

Унда айтилишича, Вирус деярли икки миллион аҳоли истиқомат қиладиган Кожикоди шаҳрида аниқланган. Расмийлар аҳолини ваҳима кўтармасликка, карантин қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда.

Шунингдек, Ҳиндистон ҳукумати Керала штатида беш киши, жумладан, бир боланинг ўлимига сабаб бўлган вируснинг тарқалишига йўл қўймаслик учун оммавий тест жорий қилди.

Бундан ташқари, расмийлар жамоавий йиғилишларни чеклаб, мактаблар ва идораларни ёпди, кўчаларни антисептиклар билан дезинфекция қилишни буюрди.

“Nipah ҳайвонлардан юқадиган, кам учрайдиган, аммо хавфли вирус. Касаллик иситма, қусиш ва ўткир нафас симптомларига сабаб бўлиши мумкин. Оғир ҳолатларда тутқаноқ ва энцефалит – миянинг яллиғланиши ва комага ҳам олиб келади”, дейилади хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  маълумотларига кўра, вирусдан ўлим даражаси 40-75 фоизни ташкил қилади. Ушбу юқори ўлим кўрсаткичлари инфекцияга қарши вакцина йўқлиги билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, ҳозир Ҳиндистонда Nipah касаллиги тўртинчи марта авж олиши. Давлат кенг кўламли тестлар ва беморлар билан алоқада бўлганларни қаттиқ изоляцияга олиш орқали бир неча ҳафта ичида дастлабки натижага эришган.

“Охирги 20-30 йил ичида ҳайвонлардан одамга юқадиган зооноз касалликлар сони ортди. Биринчидан, саноат деҳқончилиги ҳайвонлар орасида патогенларнинг тарқалиши хавфини оширади. Иккинчидан, ўрмонларни кесиш ёввойи табиат, уй ҳайвонлари ва одамлар ўртасидаги алоқани кучайтиради”, дейди инглиз олимлари.

Қолаверса, ҳиндистонлик мутахассислар ҳам бу вируснинг хавфлилигини таъкидлаб,  иқлим инқирози зооноз касалликлар сони ортишига сабаб бўлаётгани, 50 йил ичида 15 000 турдаги вируслар тарқалиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарбий Африкада жойлашган Экваториал Гвинеянинг савдо портларидан бирида Марбург вируси аниқлангани ва олимлар ушбу вирусни 2014 йилги Эбола вируси каби халқаро эпидемияга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Nipah вируси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made