Ҳиндистонда мактаб ўқувчиси қурбонлик учун ўлдирилди

Олам

image

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жойлашган мактабда даҳшатли воқеа содир бўлди. Мактаб эгаси ва бир неча ходимлар 11 ёшли ўқувчини қурбонлик сифатида ўлдирди. Бу ҳақда “Order of India” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, бу даҳшатли қурбонлик ривожланиш ва бойликни орттириш мақсадида содир этилган. Полиция маълумотига кўра, мактаб эгаси Жасодҳан Сингҳ “тантарик” (сеҳргарлик) маросимларига ишонган ва ўз ўғлига боласини қурбон қилишни буюрган. Шундан сўнг, улар мактаб ходимлари билан болани мактаб ётоқхонасидан олиб қочишган ва кимсасиз жойда қурбонлик маросимини ўтказишга уринган, аммо бола уйғониб йиғлаган. Шунга қарамай, айбланувчилар болани бўғиб ўлдирган.

Боланинг ота-онаси полицияга ўғлининг касал эканлиги ва уни шифохонага олиб бориши ҳақида хабар берган. Аслида эса улар полицияга фарзанди вафот этгандан сўнг хабар бергани маълум бўлган.

Ушбу воқеа бўйича беш киши қўлга олинган — мактаб эгаси, директор ва учта ходим. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Уттар-Прадеш қурбонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг