Ҳиндистонда кўчки оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
Олам
−
23 Июль 2023
3407Ҳиндистоннинг Махараштра штатида кўчки содир бўлиб, 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат 21 июль куни содир бўлганига қарамай, ўндан ортиқ одам ҳали ҳам лой қатлами остида қолмоқда. Расмийлар қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Кўчки қурбонлари камида 225 киши истиқомат қиладиган тоғли қишлоқ аҳолисидир. Қурбонлар сони ҳозирча 26 кишини ташкил этмоқда, яна 80 киши бедарак йўқолган.
Ҳиндистон миллий жавоб кучлари вакилининг маълум қилишича, қутқарувчилар ишига тинимсиз ёғаётган ёмғир тўсқинлик қилмоқда.
Кўчки оқибатида 16-17 га яқин уй ҳам зарар кўрган. Кўп сонли одамлар бошқа жойга кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон шимолида сув тошқинлари оқибатида 22 дан ортиқ киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси