Ҳиндистонда қўшалоқ мутацияли коронавирус аниқланди
Олам
−
25 Март 2021
5252Ҳиндистонда коронавируснинг қўшалоқ мутацияли янги тури аниқланди. Бу ҳақда Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берилган.
"Маҳараштрадаги намуналарни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, 2020 йил декабрь билан таққослаганда E484Q ва L452R мутациялари бўлган намуналар улушида ўсиш кузатилган. Ушбу мутациялар тахминан 15-20 фоиз намуналарда топилган, улар олдин санаб ўтилган турларга мос келмайди ва ташвиш уйғотади", дейилган Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида.
10 мингдан ортиқ намуналарни таҳлил қилган расмийлар 736 та "британча" штамм, 34 та Жанубий Африка штамми ва битта Бразилия штаммини аниқлашган.
Ушбу штамм намуналари Ҳиндистоннинг 18 та штатида аниқланган.
Мамлакатда 11,6 млн киши коронавирус юқтирган. 160 мингдан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси