Ҳиндистонда фейерверк заводи портлади. 20 га яқин одам ҳалок бўлди
Олам
−
13 Февраль 2021
3211Кеча, 12 февраль куни Ҳиндистоннинг Вирудунагар шаҳридаги (Тамил Наду штати) фейерверк ишлаб чиқариладиган фабрикада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "Times of India" маълум қилган.
Портлаш натижасида камида 16 киши ҳалок бўлган, 36 киши яраланган ва жароҳат олган.
Газетанинг ёзишича, портлаш кимёвий материалларни аралаштириш пайтида юз берган.
Ёнғин яқин атрофдаги иш жойларига ёйилган, натижада портлашлар узоқ вақт давом этган, шунингдек, қутқарувчиларнинг ҳам воқеа жойига яқинлашиши анча қийин бўлган.
Қайд этилишича, воқеа жойига 10 та ўт ўчириш бригадаси етиб борган. Ярадорлар шифохонага етказилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023