Ҳиндистонда автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Олам

image

Ҳиндистон жанубида тоғ йўлидан микроавтобус қулаб кетиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Report” хабар берди.

Ҳодиса Тамилнад штатидаги Валпарай тепаликларида юз берган. Туристларни олиб кетаётган микроавтобус тоғдаги серпантин йўлда ҳаракатланаётганда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль жарликка қулаб тушган.

Маълумотларга кўра, транспорт воситасида жами 13 нафар сайёҳ бўлган. Уларнинг 9 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 4 киши турли даражадаги жароҳатлар олган ва шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса жойига тезкор хизматлар етиб келган. Айни пайтда авария сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бангладеш марказида йўловчи автобуси Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг