Ҳиндистонда ҳам маймунчечакка чалиниш ҳолати аниқланди
Олам
−
09 Сентябрь
2671Ҳиндистонда маймунчечак (М-pox) билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда “The Indian Express” хабар берди.
“Лаборатория текширувлари беморда Ғарбий Африка маймунчечак вирусининг 2-гуруҳи мавжудлигини тасдиқлади. Бу гуруҳ ЖССТ томонидан М-pox’нинг “Clade 1” штамми билан боғлиқлиги ҳақида хабар берилган”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, касалланган одам яқинда вирус тарқалган мамлакатдан қайтиб келган. Эркак махсус изоляторга ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи клиник барқарорлигича қолмоқда. Беморда тизимли касалликлар ёки қўшимча патологиялар мавжуд эмас.
“Вазиятни тўхтатиш учун аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича фаол чора-тадбирлар, жумладан, контактларни аниқлаш ва мониторинг қилиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда аҳоли учун кенг тарқалган хавф ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ”, дея баёнот берган мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълумот учун, 2024 йил бошидан 9 августгача Африкада маймунчечак билан боғлиқ 17,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, улардан 517 нафари ўлим билан якунланган. Европада касаллик фақат Швецияда тасдиқланган. Осиё мамлакатлари орасида Покистон, Филиппин ва Таиланд вирус аниқланган мамлакатлар рўйхатидан жой олган.
Маълумот учун, маймунчечак кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, иммунитети заиф одамлар учун хавфли ҳисобланади. Унинг аломатлари иситма, интоксикация, кенгайган лимфа тугунлари ва тошмалар тарқалиши билан билинади. Енгил ҳолатларда касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетади ва 14 дан 21 кунгача давом этади.
LiveБарчаси