Ҳиндистон Россиянинг Украинага ўқ-дори беришни тўхтатиш сўровини рад этди

Олам

image

Ҳиндистон Европа Иттифоқи орқали Украинага артиллерия ўқ-дориларини юбориб, мамлакат жанговар қобилиятини қўллаб-қувватлайди ва ўтган йил давомида Россиянинг ушбу таъминотни тўхтатиш ҳақидаги сўровини икки марта рад этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, охирги марта Украинага Европа Иттифоқи давлатлари орқали Ҳиндистон снарядларини етказиб берилаётгани масаласини Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кўтарган. У бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманьям  Жайшанкар билан июль ойида бўлиб ўтган учрашувда сўз очган. Суҳбат давомида Лавров ҳиндистонлик мавқедошига босим ўтказган ва Украина армиясига берилган ўқ-дориларнинг бир қисми Ҳиндистондаги давлат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилганини таъкидлаган.

Москва Нью-Деҳлини етказиб беришни тўхтатишга кўндира олмаганига қарамай, Кремль Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг июль ойидаги Россияга сафарини дўстона баҳолаган.

“Reuters” тақдим этган маълумотларига кўра, Ҳиндистондан Европа Иттифоқига артиллерия снарядлари экспорти бир йилдан ортиқ вақтдан буён давом этмоқда. Жумладан, 155 мм калибрли кучли портловчи снарядлар, 120 ва 125 мм калибрли ўқ-дорилар ҳамда 120 ва 125 мм калибрли миномёт снарядларини етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
 
Қайд этилишича, Ҳиндистон қуролларини сотиш шартлари уларни бошқа мамлакатларга ўтказишни тақиқласа-да, Италия ва Чехия снарядларни Украинага йўналтирмоқда. Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари, шунингдек, ўқ-дорилар компонентларини Испания ва Словенияга экспорт қилади. Уларнинг мудофаа корхоналари эса Украина учун таъминот занжирларини ўрнатган.

Бироқ Ҳиндистон ҳукуматидаги ва мудофаа саноатидаги иккитадан агентлик манбаси Ҳиндистон Украина томонидан ишлатиладиган ўқ-дориларнинг жуда оз қисмини ишлаб чиқарганини маълум қилди. Бу уруш бошланганидан буён Киев олган қуроллар умумий миқдорининг 1 фоиздан камроғини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украинага ташриф буюриб, Президент Владимир Зеленскийни Москва бошлаган урушни тугатиш учун Россия билан музокара ўтказишга рози бўлишга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ҳиндистон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made