Ҳиндистон мудофаа штаби бошлиғи ҳалокат қурбони бўлди
Олам
−
09 Декабрь 2021
5527Кеча, 8 декабрь куни Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида ҳалокатга учраган вертолёт бортида бўлган Ҳиндистон Қуролли кучлари мудофаа штаби бошлиғи генерал Бипин Рават ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Матбуот хизмати Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
“Чуқур афсус билан (сизларга маълум қиламиз) ҳалокат оқибатида генерал Бипин Рават, Мадхулика Рават (генерал Раватнинг рафиқаси) ва бортдаги яна 11 киши ҳалок бўлгани аниқланди”, дейилади хабарда. .
Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари, шунингдек, бир киши, капитан Варун Сингх тирик қолгани ва даволанаётгани ҳақида хабар бермоқда. Унинг аҳволи ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Аввал қуруқликдаги қўшинлар штаб бошлиғи лавозимини эгаллаб келган генерал Бипин Рават Ҳиндистон тарихидаги биринчи Мудофаа штаб бошлиғи (CДС) бўлиб, у 2020 йил 1 январидан ўз лавозимини бажаришга киришганди. 2019 йилда Ҳиндистон учун ушбу янги лавозимни яратиш зарурати ҳақида гапирар экан, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди қўшни Покистон билан муносабатларнинг яна кескинлашувини сабаб қилиб келтирганди.
Мудофаа штаб бошлиғининг вазифаси Ҳиндистон қуролли кучларининг барча учта бўлими: қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари ва денгиз кучларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат. У Бош вазир билан хавфсизлик ва мудофаа таъминоти масалалари бўйича тўғридан-тўғри алоқада бўлиши ва унга узоқ муддатли мудофаани режалаштириш ва Қуролли Кучларни бошқариш бўйича маслаҳат бериши керак. Шу билан бирга, қуруқликдаги қўшинлар, денгиз флоти ва ҳаво кучлари штаб бошлиқлари мудофаа штаб бошлиғига бўйсунади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь