Ҳиндистонда вертолёт қулади. Унда Мудофаа штаби бошлиғи ҳам бўлган

Олам

image

Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида бортида тўрт нафар юқори мартабали ҳарбий хизматчи бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Вертолётда жами 14 киши бўлган. Бу ҳақда “India Today” хабар тарқатди.

Газетанинг ёзишича, бортда Ҳиндистон мудофаа штаби бошлиғи Бипин Рават бўлган. Нашр манбаларига кўра, вертолёт Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Сере шаҳридаги базасидан ҳавога кўтарилган ва Веллингтон шаҳри томон йўл олган.

Ҳиндистонда Мудофаа штаби бошлиғи лавозими 2019 йил декабрь ойида таъсис этилганди. Мудофаа штаби бошлиғи Ҳиндистон армиясининг барча бўлинмалари - қуруқликдаги кучлар, ҳаво кучлари ва денгиз флотининг ҳаракатларини мувофиқлаштиради. Мудофаа штаби бошлиғи, хусусан, мамлакат ҳукумати билан мудофаа технологиялари ва қурол-яроғларини харид қилишни ҳам мувофиқлаштиради. Генерал Рават бу лавозимга тайинланган биринчи шахсдир.

Вертолёт қулаган жойда 3 нафар жабрланувчи топилган, улар оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тўртинчи шахсни қидириш давом этмоқда. Ҳодисада 4 киши ҳалок бўлгани айтилган, бироқ уларнинг шахсига аниқлик киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон вертолёт

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг