Ҳиндистон фуқаролари иш ваъдаси билан Украинадаги урушга юборилган – Нью-Деҳли

Олам

image

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларини иш билан таъминлаш ваъдаси билан Россия армиясига жалб қилишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби Рандҳир Жайсвал баёнот берди.

У ўз ватандошларини Россия армиясида “ёрдамчи ишларни” таклиф қилаётган воситачиларга “алданмасликка” чақирди. Дипломатнинг айтишича, вазирлик иш ваъдаси билан Россияга жалб қилинган ўз фуқароларини қайтариш бўйича Москва маъмурияти билан музокаралар олиб бормоқда.

Кеча, 8 март куни Ҳиндистон Марказий Тергов Бюроси камида 35 ҳиндистонлик агентлар орқали Россияга олиб кетилганини эълон қилди. Бюро Ҳиндистон фуқаролари жанговар тайёргарликдан ўтганини ва уларнинг хоҳишларига қарши Россия-Украина урушига жўнатилганини таъкидлади.

Ҳиндистоннинг Москвадаги элчихонаси эса Россия томонида жанг қилган бир ҳиндистонлик фуқаро ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Бошқа томондан, Непал Украинага қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун тайёргарликдан ўтган 14 нафар фуқаросининг ўлими ҳақида ҳам маълумотни очиқлади ва Россия расмийларидан жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун ўқитилган юзлаб фуқароларини қўйиб юборишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Financial Times” нашри Россия армияси таркибида 20 га яқин Ҳиндистон фуқаролари борлигини ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ҳиндистон Украина армия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг